O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЖАННАТ

Tasnif: Бу арабча сўз ҫannat(un) шаклига эга (АРС, 141); асли 'яширди' маъносини англатувчи ҫanna феълидан ҳосил қилиниб, 'боғ' маъносини англатувчи ҫann(un) масдарининг (АРС, 140) 'якка', 'бир дона' маъносини ифодаловчи -t (та марбута) қўшимчаси билан ҳосил қилинган шакли бўлиб (АТГ, 373), араб тилида al ҫannatu тарзида al аниқлик артикли билан ишлатилиб, 'бегуноҳ кишиларнинг руҳи нариги дунёда роҳат-фароғатда яшайдиган макон', 'биҳишт' маъносини англатади; ўзбек тилига бу сўз аниқлик артиклисиз қабул қилинган. Ўзбек тилида жаннат сўзига 'жой', 'маскан' маъносини англатувчи арабча макон сўзини қўшиб, жаннатмакон тарзида ишлатиш ўринли эмас.