O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЖАР

Tasnif: Бу арабча сўз ҫahr(un) шаклига эга бўлиб (АРС, 145), ўзбек тилига h товушини ташлаб қабул қилинган: ҫahr жар; асли 'баланд овоз билан, ҳаммага эшиггириб айтди' маъносини англатувчи ҫahara феълининг (АРС, 145) I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), араб тилида 'ошкора', 'ошкоралик' маъноларини (АРС, 145) , ўзбек тилида 'баланд овоз билан айтилган хабар' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 273). Бу сўз ҳозирги ўзбек тилида мустакил ишлатилмайди, жар сол- ибораси таркибида қатнашади. Тарихан ўзбек тилида бу сўздан жарчи оти ясалган.