O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЖАҲОЛАТПАРАСТ

Tasnif: Бу сўз тожик тилида арабча жаҳолат сўзига (қ.) 'сажда қил-' маъносини англатувчи тожикча парастидан феълининг параст ҳозирги замон асосини қўшиб (ТжРС, 298) ҳосил қилинган бўлиб, 'қолоқлик, маданиятсизлик тарафдори', 'илм-фан, маданият душмани' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 275).