ВАРРАК
Tasnif: ’маълум ҳажмдаги қоғозга қамиш чўпларини белгили тартибда ёпиштириб ясалган ва шамолда ип қўйиб учириладиган ўйинчоқ’. Шамол келмас, кўтарилмас дака варрагим (Ғафур Ғулом). Бу от вар-вар товушга тақлид сўзига -(ä )к қўшимчасини қўшиб ясалган, шундан кейин такрорланувчи қисмлар чизиқчасиз ёзилган, охири иккинчи қисм бошланишидаги ва товушлари талаффуз қилинмай қўйган: (вар—вар) + ä к > варварäк > варрак.