ЖИНОИЙ
Tasnif: Бу арабча сўз ҫinaъiyy(im) шаклига эга
(АРС, 144); ўзбек тилига чўзиқ а унлисини а унлисига алмаштириб, ҳамзани ва бир у товушини ташлаб қабул
қилинган: ҫinabiyy жинаий (жиноий); асли 'жиноят қилди' маъносини англатувчи ҫana феълининг (АРС, 144) ҫinaъ(un) масдаридан (АТГ, 146) -iyy(un) қўшимчаси билан ясалган нисбий сифат бўлиб (АТГ, 48), 'жиноят деб қараладиган', 'жиноят билан боғлиқ' каби маънони англатади (ЎТИЛ, I, 281).