ЖОМЕ
Tasnif: Бу арабча сўз ҫamiъ(un) шаклига эга (АРС,
138); ўзбек тилига чўзиқ а унлисини а унлисига, i унлисини е унлисига алмаштириб, сўз охиридаги айнни ташлаб қабул қилинган: ҫamiъ-жаме (жоме). Бу сўз кўпмаъноли ҫamаъа феълининг 'тўплади' маъноси билан (АРС, 137) ҳосил қилинган I боб аниқ нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 147), асли 'кўп одам тўпланадиган
жой' маъносини англатган; АРСда (138) бу сўз 'масжид' маъносини англатиши айтилган. ЎТИЛда (I, 287) бу сўз мустақил ишлатилмаслиги кўрсатилиб, масжиди жоме (жоме масжиди) бирикмаси таркибида 'жума намози
ўқиладиган катта (масжид)' маъносини англатиши таъкидланган.