ЖУРЪАТ
Tasnif: Бу арабча сўз ҫurbat(un) шаклига эга
(АРС, 123); ўзбек тилига фатҳали ҳамзани а товушига алмаштириб, ъ (айириш) белгисини қўйиб қабул қилинган: ҫuibat —> журъат; асли 'ботир бўлди’, 'шижоатли бўлди' маъносини англатувчи (ашьа феълидан (АРС,123) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), 'ботирлик', 'шижоат' маъносини англатади (ЎТИЛ, I,291). Ўзбек тилида бу сўздан журъатли, журъатсиз сифатлари, журъатлан- феъли ясалган.