O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЗАБУР

Tasnif: Бу арабча сўз zabur(un) шаклига эга (АРС, 325); ўзбек тилига чўзиқ о унлисини у унлисига алмаштириб қабул қилинган: zabur -> забур; асли 'ёзди', 'кўчириб ёзди' маъносини англатувчи zabara феълининг (АРС, 325) I боб масдари бўлиб (АТГ, 143) ўзбек тилида 'Худо томонидан Довуд пайғамбарга юборилган муқаддас китоб' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 294).