O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЗАВЖ

Tasnif: Бу арабча сўз zavҫ(un) шаклига эга (АРС, 337) ; 'эр-хотин қилди' маъносини англатувчи zavaҫa феълининг (АРС, 337) I боб масдари бўлиб (АТГ, 143), 'никоҳдаги эркак хотинига нисбатан' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 294). Ўзбек тилида бу сўздан -ат(ун) қўшимчаси билан ҳосил қилинган (АТГ, 29) муаннас шакли zavҫat(un) сўзи ҳам мавжуд бўлиб, сўз охиридаги t ундошини ташлаб қабул қилинган: zavҫat -» завжа; бу сўз 'никоҳдаги аёл эрига нисбатан' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 294).