O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЗАВҚ

Tasnif: Бу арабча сўз zavq(un) шаклига эга (АРС, 278) ; ўзбек тилига зал ундошини з ундошига алмаштириб қабул қилинган: zavq —> завқ; асли 'татиб кўрди', 'синаб кўрди' маъноларини англатувчи zaqa феълидан (АРС, 279) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ,142) , 'кишига хурсандлик бағишлайдиган кайфият' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 294). Бу сўздан ўзбек тилида завқли сифати, завқлан- феъли ясалган. Булардан ташқари, завқ сўзидан -ийй(ун) қўшимчаси билан ясалган завқий(йун) нисбий сифати ҳам мавжуд бўлиб, атоқли шоирлардан бирининг тахаллуси сифатида ишлатилади.