ЗАИФ
Tasnif: Бу арабча сўз dabīf(un) шаклига эга (АРС,
460); ўзбек тилига дзад ундошини з ундошига, чўзиқ касрали айн товушини и товушига алмаштириб қабул қилинган: dabīf --> заиф; асли 'кучсиз, мадорсиз бўлди' маъносини англатувчи dabu fa феълидан ясалган аслий сифат бўлиб (АТГ, 43), 'кучсиз', 'мадорсиз' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 295). Ўзбек тилида бу сифатдан заифлик мавҳум оти, заифлан- (заифлаш-) феъли ясалган.