ЗАЙЛ
Tasnif: Бу арабча сўз zayl(un) шаклига эга (АРС,
279) ; ўзбек тилига зал ундошини з ундошига алмаштириб қабул қилинган: zayl -> зайл; асли кўпмаъноли zayala феълидан ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), ўзбек тилида 'иш-ҳаракатнинг давом этиш тарзи' маъносини англатади; бу сўз ўзбек тилида мустақил ишлатилмайди, шу зайлда, замонанинг зайли билан каби бирикмалар таркибида қатнашади (ЎТИЛ, I,
295).