ЗАКОВАТ
Tasnif: Бу арабча сўз асли zakāvat(un) шаклига
эга бўлиб, ўзбек тилига зал ундошини з ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган:
zakāvat -> закâват (заковат). Бу сўз 'идрокли, ўткир зеҳнли бўлди' маъносини англатувчи zakiya феълидан ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 143), ўзбек тилида 'ўткир ақл-идрок', 'зеҳн' каби маънони англатади (ЎТИЛ, I, 196). Бу сўздан ўзбек тилида заковатли сифати ясалган.