ЗАКОТ
Tasnif: Бу арабча сўз zakāt(un) шаклига эга (АРС,
331); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: zakāt -> закâт (закот); асли 'кўпайди’, 'иши ривож топди' каби маънони англатувчи zaka феълидан -at(un) қўшимчаси билан ясалган от бўлиб (УАЯ, 500), араб тилида 'поклик', 'садақа', 'ўндан бир улуш' каби маъноларни англатади (АРС, 331); ўзбек тилида бу сўз 'мол-дунёли мусулмоннинг ўз бойлигининг қирқдан бир улушини рўза пайтида бева-бечора, қашшоқ кишиларга берадиган хайр-садақаси' маъно —
сини англатади (ЎТИЛ, I, 296). Хонликлар даврида бу сўз хазинага юқоридаги миқдорда тўланадиган солиқни ҳам англатган.