O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЗАМИР

Tasnif: Бу арабча сўз damīr(un) шаклига эга (АРС, 462); ўзбек тилига дзад ундошини з ундошига, чўзиқ ī унлисини и унлисига алмаштириб қабул қилинган: damīr —> замир; асли кўпмаъноли damara феълининг 'яширди', 'яширин ўй-фикрга келди' маъноси билан (АРС, 462) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 143), 'туб асос', 'таг-туб' каби маънони англатади (ЎТИЛ, I, 297). Ўзбек тилида бу сўз эркак кишининг атоқли оти сифатида ҳам ишлатилади. Бундан ташқари ўзбек тилида замира сўзи ҳам мавжуд бўлиб, аёл кишининг атоқли оти сифатида ишлатилади; бу сўз замир сўзининг -ат(ун) қўшимчаси билан ҳосил қилинган муаннас шакли бўлиб, ўзбек тилида сўз охиридаги t ундошини ташлаб ишлатилади. Ўзбек тилида дзад ундошини д тарзида талаффуз қилиш билан дамир сўзи ҳам ҳосил қилинган ва бу сўз эркак кишининг атқли оти сифатида ишлатилади. Худди шундай талаффуз асосида юзага келган дамира сўзи аёл кишининг атоқли оти сифатида ишлатилади.