O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЗАМОНАВИЙ

Tasnif: Бу арабча сўз асли zamānaviyy(un) шаюадга эга; ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлттсига алмаштириб, сўз охиридаги уу товушларидан бирини ташлаб қабул қилинган: zamānaviyy —> заманавий (замонавий); 'ҳозирги замонга мос', 'ҳозирги замон талабларига жавоб берадиган' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 297). Араб тили лугатида бундай сифат zamaniyy(un) тарзида, яъни zaman масдаридан -iyy(un) қўшимчаси билан ясалган шаклида келтирилган (АРС, 334); ўзбек тилидаги замонавий сифати эса замона сўзидан ясалган.