ЗАРАР
Tasnif: Бу арабча сўз darar(un) шаклига эга (АРС,
456); ўзбек тилига дзад ундошини з ундошига алмаштириб қабул қилинган: darar -» зарар; асли 'зиён келтирди' маъносини англатувчи darra феълининг I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), араб тилида 'шикает', 'зиён' маъноларини англатади (АРС, 456); ўзбек тилига 'зиён' маъноси билан қабул қилинган (ЎТИЛ, I, 299). ЎТИЛда бу сўзга берилган изоҳлар орасига ҳаён ('фойда') сўзи адашиб кириб қолибди. Ўзбек тилида зарар сўзидан зарарли, зарарсиз, безарар сифатлари, зарарсизлантир- феъли ясалган.