ЗАРАРКУНАНДА
Tasnif: Бу сўз тожик тилида арабча зарар
сўзига (к..) 'қил-' маъносини англатувчи тожикча кардан феълининг кун ҳозирги замон асосига -анда қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган кунанда сифатдошини (ТжРС, 561) қўшиб тузилган бўлиб, 'зиён келтирувчи' маъносини англатади (ТжРС, 150); ўзбек тилида бу сўз кўпинча 'ўсимликларга, уларнинг ҳосилига зарар келтирувчи ҳайвон ва ҳашаротлар' маъноси билан ишлатилади (ЎТИЛ, I, 299).