O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЗАРИФ

Tasnif: Бу арабча сўз zarīf(un) шаклига эга (АРС, 490) ; ўзбек тилига изғи ундошини з ундошига, чўзиқ ī унлисини и унлисига алмаштириб қабул қилинган: zarīf-» зариф; асли 'зеҳнли бўлди', 'зийрак бўлди', 'нафис бўлди’, 'жозибали бўлди' маъноларини англатувчи zarufa феълидан ясалган аслий сифат бўлиб (АТГ, 43), ўзбек тилида 'зеҳнли', 'жозибали' каби маъноларни англатади (ЎТИЛ, I, 151). Бу сўз ўзбек тилида эркак кишининг атоқли оти сифатида ҳам ишлатилади. Аёл кишининг атоқли оти сифатида ишлатиладиган зарифа сўзи зариф сўзидан -ат(ун) муаннас қўшимчаси билан ҳосил қилинган бўлиб (АТГ, 29), сўз охиридаги t ундошини ташлаб қабул қилинган. Бундан ташқари, ўзбек тилида аёл кишининг атоқли оти сифатида зарофат сўзи ҳам ишлатилади; бу сўз zarufa феълининг I боб масдари бўлиб, zarafat(un) шаклига эга; ўзбек тилига изғи ундошини з ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: zarāfat -> зарâфат (заро- фат); асли 'ақллилик', 'жозибалилик' маъносини англатади (ЎКААҚЛ, 122).