O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЗАРРА

Tasnif: Бу арабча сўз zarrat(un) шаклига эга (АРС, 273); ўзбек тилига зал ундошини з ундошига алчаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: zarrat -> зарра; асли 'сочди' маъносини англатувчи zarra феълидан ҳосил қилиниб, 'чанг' маъносини англатувчи zarr(un) жам отидан 'дона' маъносини ифодаловчи -at(un) қўшимчаси билан ясалган от бўлиб (АТГ,373), араб тилида 'кичкина қисм', 'чанг', 'атом' маъноларини англатади (АРС, 273); ўзбек тилида бу сўз 'моддасининг кўзга кўринар-кўринмас майда қисми' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 300).