ЗАРУР
Tasnif: Бу арабча сўз асли darur(un) шаклига эга
бўлиб, АРСда нимагадир келтирилмаган; ўзбек тилига дзад ундошини з ундошига, чўзиқ u унлисини у унлисига алмаштириб қабул қилинган: darur > зарур; асли darra феълидан ясалган аслий сифат бўлиб (АТГ, 43), ўзбек тилида 'энг керакли' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 301).