ЗАФАР
Tasnif: Бу арабча сўз zafar(un) шаклига эга (АРС,
490) ; ўзбек тилига изғи ундошини з ундошига
алмаштириб қабул қилинган: zafar -> зафар; асли 'ғалаба қилди' маъносини англатувчи zafira феълининг I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), 'катта ғалаба' маъносини англатади (ЎТИА, I, 301). Ўзбек тилида бу сўз эркак кишининг атоқли оти сифатида ҳам ишлатилади. Бу сўздан ўзбек тилида зафарли сифати ясалган.