O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЗАХИРА

Tasnif: Бу арабча сўз zaxīrat(un) шаклига эга (АРС, 273); ўзбек тилига зал ундошини з ундошига, чўзиқ ī унлисини и унлисига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: zaxīrat —> захира; асли 'кейинчалик фойдаланиш мақсади билан йиғди' маъносини англатувчи zaxara феълидан (АРС, 273) ясалган zaxīr(un) аслий сифатига (АТГ, 43) -at(un) қўшимчасини қўшиб ясалган от бўлиб (УАЯ, 500), араб тилида 'беқиёс бойлик', 'ноёб нарса', 'жамғарма' каби маъноларни англатади (АРС, 273); ҳозирги ўзбек тилида бу сўз 'ерости бойлик' маъносида ишлатилади (ЎТИЛ, I, 301).