O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЗАЪФАРОН

Tasnif: Бу сўз араб тили луғатига ёлғиз ўзи zaъfaran(un) шаклида киритилиб, шафран ўсимлигининг номи экани айтилган (АРС, 329), заъфар шакли келтирилмаган. ПРСда ҳам (260) фақат заъфарон сўзи берилиб, заъфар сўзи келтирилмаган, ТжРСда эса (152), заъфарон сўзидан ташқари, заъфар сўзи ҳам келтирилган ва заъфарон сўзидан заъфар сўзига ҳавола берилган. ПРСда ва ТжРСда заъфарон сўзидан ясалган заъфарони сифати ҳам келтирилган. Луғутларни қиёслашдан маълум бўладики, заъфарон сўзи охиридаги -он қисми кичрайтириш-эркалаш маъносини ифодаловчи қўшимчага тенг (ТжРС, 543); бу қўшимча қўшилган қисм эса доривор ўсимликнинг номи; айн ҳарфи билан ёзилишига кўра бу сўз — арабча, лекин АРСда бундай сўз келтирилмаган. Заъфарон сўзи ўзбек тилида 'тўқ сариқ гулли доривор ўсимлик' маъносини англатади, кўчма маънода 'сариқ' маъносини англатишга хизмат қилади (ЎТИЛ, I, 308).