O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЗАҚҚУМ

Tasnif: Бу арабча сўз zaqqum(un) шаклига эга (АРС, 331); 'ютиб юборди' маъносини англатувчи zaqama феъли мақоласида берилган бу сўз асли меваси жуда аччиқ дарахтнинг (анчарнинг) номи бўлиб, кўчма маънода 'ўта аччиқ' белги маъносини англатади (АРС, 331; ТжРС, 152; ЎТИЛ, I, 302). Бу сўз билан ўзбек тилида заҳар-заққум жуфт сўзи тузилган бўлиб, 'ўга даражада аччиқ' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 302). Бу жуфт сўз таркибидаги заҳар сўзи тожикча бўлиб, асли заҳар шаклига эга (ТжРС, 153), ўзбек тилига p товушлари оралиғига а унлисини киритиб қабул қилингант (Худди шундай товуш киритиш тожикча шаҳр - шаҳар сўзини қабул қилишда ҳам воқе бўлган - ЎТИЛ, II, 206405).