ЗАҲМАТ
Tasnif: Бу арабча сўз zahmat(un) шаклига эга
(АРС, 326); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига алмаштириб қабул қилинган: zahmat —> заҳмат: асли 'қисди' маъносини англатувчи zahama феълининг (АРС, 326) I боб масдари бўлиб (АТГ, 143), араб тилида 'тиқилинч', 'қисилиш', 'қийналиш' каби маъноларни
англатади (АРС, 326); ўзбек тилида 'қийинчилик', 'машаққат', 'оғир меҳнат' каби маъноларни англатишга хизмат қилади (ЎТИЛ, I, 303).