ЗЕВ-ЗИЙНАТ, ЗЕБ-У ЗИЙНАТ
Tasnif: Бу жуфт сўз тожик тилида тожикча 'безак' маъносини англатувчи зеб сўзини -у боғловчиси орқали ёки тўғридан-тўғри арабча
зийнат сўзига бирлаштириб тузилган: зеб-у зийнат, зеб-зийнат; ЎТИЛда (I, 303) бу сўз зеби зийнат шаклида хато ёзилиб, изофали бирикмага айлантириб қўйилган. Зеб-зийнат жуфт сўзи 'турли безак буюмлари' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 303).