O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЗИД[Д]

Tasnif: Бу арабча сўз didd(un) шаклига эга (АРС, 456); ўзбек тилига дзад ундошини з ундошига ал- маштириб, бош шаклида сўз охиридаги бир d ундошини ташлаб қабул қилинган: didd —> зид: зидди каби эгалик қўшимчаси қўшилса, ташланган д товуши тикланади. Бу сўз асли 'қарши бўлди', 'рақиб бўлди' каби маъноларни англатувчи dadda феълининг I боб масдари бўлиб (АТГ,142) , ўзбек тилида 'қарама-қарши', 'тескари' каби маънони англатади (ЎТИЛ, I, 304).