O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЗИДДИЙАТ

Tasnif: Бу арабча сўз diddiyyat(un) шаклига эга (АРС, 456); ўзбек тилига дзад ундошини з ундошига алмаштириб, таркибидаги уу товушларидан бирини ташлаб қабул қилинган: diddiyyat -> зиддийат (зиддият); асли didd(un) масдаридан (зид сўзига қ.) -iyyat(un) қўшимчаси билан ясалган мавҳум от бўлиб (АТГ, 370), 'қарама-қаршилик' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 304).