O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ГАНГИРА

Tasnif: ’мувозанатини кучли даражада йўқот-’. Боши гангираб ўрнидан турган бой яна йиқилиб, .. кўчанинг ўртасидаги лойга тушди (Садриддин Айний). Бу феъл асли мувозанатни йўқотиш, эсанкираш ҳолатини ифодаловчи гäӊ тасвир сўзининг гäӊир кенгайган шаклидан -а қўшимчаси билан ясалган: (гäӊ + ир = гäӊир) + ä = гäӊирä- Сўзлашув нутқида иккинчи бўғиндаги и унлисини талаффуз қилмаслик ҳам мавжуд: гäӊирä- > гäӊрä-