O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЗИЙОД

Tasnif: Бу сўз ziyad(un) шаклига эга; ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: ziyād -» зийâд (зиёд); асли 'ортди', 'ортиқча бўлди' маъносини англатувчи zada феълининг III боб масдари бўлиб (АТГ, 247), 'ортиқ', 'керагидан ортик,' каби маънони англатади (ЎТИЛ, I, 304). Ўзбек тилида бу сўз эркак кишининг атоқли оти сифатида ҳам ишлатилади. Шу феълнинг ziyadat(un) I боб масдари ҳам мавҳум бўлиб (АРС, 339), ўзбёк тилига а унлисини а унлисига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: ziyadat —> зийада (зиёда); бу сўз ўзбек тилида зиёд сўзи англатган маънони билдиради; аёл кишининг атоқли оти сифатида ҳам ишлатилади (ЎТИЛ I, 304).