O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЗИКР

Tasnif: Бу арабча сўз zikr(un) шаклига эга (АРС, 275); ўзбек тилига зал ундошини з ундошига алмаштириб қабул қилинган: zikr —> зикр; асли zakara феълининг 'юксак даражада мақтади' маъноси билан (АРС, 275) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), бу беш маъноли сўз араб тилидан 'мусулмопларнинг давра қуриб, Оллонинг номини баланд овоз билан такрорлаб жазава билан ўтказадиган маросими' маъноси билан қабул қилинган (ЎТИЛ, I, 305), асосан зикр туш- ибораси таркибида ишлатилади.