ЗИЛЗИЛА
Tasnif: Бу арабча сўз zalzalat(un) шаклига эга
(АРС, 332); ўзбек тилига биринчи, иккинчи а унлисини и унлисига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: zalzalat —> зилзила; асли зал-зал тақлидий сўзи асосида юзага келиб (АТГ, 337), 'силкитди' маъносини англатувчи zalzala феълининг (АРС, 332) I боб масдари бўлиб (АТГ, 339), ўзбек тилида 'ернинг силкиниши' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 305).