O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЗИЛОЛ

Tasnif: Бу арабча сўз zulal(un) шаклига эга (АРС, 331); ўзбек тилига и унлисини и унлисига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: zulāl -> зилâл (зилол); асли zalla феълининг I боб масдари бўлиб (АТГ, 143), араб тилида 'булоқдан олинган тиниқ тоза сув' маъносини (АРС, 331), ўзбек тилида 'жуда тиниқ', 'муфассо' каби белги маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 306). Ўзбек тилида зилола сўзи ҳам мавжуд бўлиб, аёл кишининг атоқли оти сифатида ишлатилади; бу сўз зилол сўзидан -ат(ун) муаннас қўшимчаси билан ҳосил қилинган бўлиб, бу қўшимчанинг а қисми сақланиб, t қисми ташланган: зилолат -> зилола.