ЗИРОАТ
Tasnif: Бу арабча сўз zirabat(un) шаклига эга
(АРС, 327); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига, фатҳали айн товушини а товушига алмаштириб қабул қилинган: zirāъat —> зирâат (зироат); асли кўпмаъноли zаzаъа феълининг 'экди' маъноси билан (АРС, 327) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), 'экин', 'деҳқончилик' каби маъноларни англатади (ЎТИЛ, I, 307). Бу сўз ҳозирги ўзбек тилида аёл кишининг атоқли оти сифатида ишлатилади.