ЗИРҲ
Tasnif: ЎТИЛда (I, 307) арабча деб белгиланган бу сўз
АРСда ёлғиз ўзи 'ўк, ўтмас пўлат қоплама (броня)' маъносини англатувчи от сифатида келтирилиб, zirx(un) тарзида қаттиқ х билан ёзилган (327). ТжРСда (156, 676) ва ПРСда (259) бундай маъноли сўз зиреҳ тарзида, яъни
икки бўғинли, охири бўғиз ундоши (h) билан тугайдиган сўз сифатида ёзилган ва бу сўздан бештадан ҳосила (тузма) сўз ҳам келтирилган. Луғатларни қиёслашдан маълум бўладики, бу сўз асли эроний тилларга мансуб бўлиб, араб тилига бўғин ва товуш жиҳатидан ўзгартириб олинган. Ўзбек тилига ҳам бу сўз иккинчи
бўғиндаги е унлисини ташлаб қабул қилинган (ЎТИЛ, I, 307), чунки ўзбек тилида сўзнинг иккинчи бўғинида е унлиси келмайди. Зирҳ сўзидан ўзбек тилида зирҳла- феъли, зирҳли сифати ясалган.