ЗИҚ
Tasnif: Бу арабча сўз dīq(un) шаклига эга (АРС, 465);
ўзбек тилига дзад ундошини з ундошига, чўзиқ ī унлисини и унлисига алмаштириб қабул қилинган: dīq-зиқ; асли 'тор бўлди', 'сиқиқ ҳолатда бўлди' маъносини англатувчи daqa феълининг (АРС, 465) I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), 'торлик', 'сиқилиш' каби маънони англатади, Вақтим зиқ каби гапда кесим вазифасида келади (ЎТИЛ, I, 307).