O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЗИҚИНАФАС

Tasnif: Бу сўз тожикча изофа бирикмасига тенг бўлиб (ТжРС, 156: зиқи нафас), 'нафаснинг сиқилиши' маъносини англатади; ўзбек тилида бу бирикма бир сўзга яхлитланган, шундан кейин и изофаси талаффуз қилинмай қўйиб, бу сўз зиқнафас шаклини олган (ЎТИЛ, I, 308). Бундан ташқари, дза мураккаб ундоши таркибидаги д қисми асосида ўзбек тилида бу сўзнинг диқинафас шакли ҳам юзага келган ва сўзлашув тилида қ товуши қатланиб, диққинафас шаклини олган (ЎТИЛ, I, 230).