ЗОБИТ
Tasnif: Бу арабча сўз dābit(un) шаклига эга (АРС,
454); ўзбек тилига дзад ундошини з ундошига, итқи ундошини т ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб кдбул қилинган: dābit -> зâбит (зобит); асли кўпмаъноли dabata феълининг 'тутди', 'назоратига олди'
маъноси билан (АРС, 453) ҳосил қилинган I боб аниқ нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 147), араб тилида 'ҳарбий раҳбар', 'полиция амалдори' маъноларини англатади (АРС, 453), ўзбек тилида ҳозирги кунда офицер сўзи ўрнига ишлатилмоқда (ЎТИЛ, I, 308).