ЗОКИР
Tasnif: Бу арабча сўз zākir(un) шаклига эга бўлиб,
ўзбек тилига зал ундошини з ундошига, чўзиқ ā унлисини а унлисига алмаштириб қабул қилинган: zākir-зâкир (зокир); асли zakara феълининг 'ёдга олди', 'эслади', 'зикр тушди' маънолари билан (АРС, 275) ясалган аслий сифат бўлиб (АТГ, 43), 'ёдга олувчи' маъносини англатади (ЎКААҚЛ, 127); бу сўз ҳозирги ўзбек тилида эркак кишининг атоқли оти сифатида ишлатилади.