O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЗОЛИМ

Tasnif: Бу арабча сўз zālim(un) шаклига эга (АРС, 491) ; ўзбек тилига изғи товушини з товушига, чўзиқ ā товушини â товушига алмаштириб қабул қилинган: zālim- зâлим (золим); асли 'адолатсизлик қилди', 'жабр қилди' маъносини англатувчи zalama феълидан (АРС, 491) ясалган аслий сифат бўлиб (АТГ, 43), 'зулм ўтказувчи', 'шафқатсиз' маъноларини англатади (ЎТИЛ, I, 308). Ўзбек тилида бу сўздан -лик қўшимчаси билан золимлик мавҳум оти ясалган.