O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЗОМИН

Tasnif: Бу арабча сўз dāmin(un) шаклига эга (АРС, 462); ўзбек тилига дзад ундошини з ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: dāmin —» зāмин (зомин); асли 'кафиллик берди' маъносини англатувчи damina феълининг (АРС, 462) I боб аниқ нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 147), араб тилида 'кафолат берувчи' маъносини англатади (АРС, 462); ўзбек тилида 'ижобий тугашига кафолат бериб, амалда салбий тугаган иш учун жавобгар' маъносини англатади (ЎТИЛ I, 308).