O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЗОҲИРАН

Tasnif: Бу сўз арабча 'намоён бўлди' маъносини англатувчи zabara феълидан (АРС, 492) ясалиб, 'аниқ кўриниб турган' каби маънони англатувчи zāhir(un) аслий сифатининг (АТГ, 43) тушум келишиги шакли бўлиб (АТГ, 50), 'ташқи кўринишича' каби маънони англатувчи равишга айланган (ЎТИЛ, I, 310); бу сўз ўзбек тилига изғи ундошини з ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: zāhiran -> зâҳиран (зоҳиран). ЎТИЛга (I, 310) зоҳир сўзи икки маъноли сўз сифатида киритилган; ваҳоланки бу маънолар бошқа-бошқа сўзники: 'ташқи кўриниш' маъносини zаhir сўзи, 'очиқ-ойдин', 'равшан' маъносини zabir сўзи англатади. Кейинги сўз араб тилида 'ярқиради' маъносини англатувчи zabara феълидан (АРС, 336) ясалган. Демак, бу сўзлар изохди луғатга зоҳир I, зоҳир II омонимлари тарзида киритилиши лозим.