ЗУККО
Tasnif: Бу арабча сўз асли zukkā(un) шаклига эга
бўлиб, ўзбек тилига зал ундошини з ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: zukkā(un) -> зуккâ (зукко). Бу сўз асли 'идрокли, ўткир зеҳнли бўлди’ маъносини англатувчи zakiya феълидан
ҳосил килинган закий аслий сифатининг (қ.) орттирма даража шакли бўлиб (УАЯ, 185), 'ўта ўткир зеҳнли, идpoк' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 310). Ўзбек тилида бу сўздан зукколик мавҳум оти ясалган.