ЗУЛЛИСОНАЙН
Tasnif: Бу арабча сўз zu al lisānayn шаклига эга (АРС, 720: лисон сўзи мақоласида); ўзбек ти —
лига зал ундошини з ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб al артикли (АРС, 39) таркибидаги унлини араб тали талаффуз қоидасига биноан ташлаб, бу уч қисмни бир сўзга яхлитлаб қабул қилинган: zu al
lisānayn -> зуллисâнайн (зуллисонайн). Бу сўз таркибидаги zu қисми 'эга', 'соҳиб' маъносини англатади (АРС, 278); lisanayn сўзи эса лисон сўзининг иккилик сон қаратқич-тушум келишиги шаклига тенг (УАЯ, 120).
Зуллисонайн сўзи ўзбек тилида 'икки тилда ижод
қилувчи' маъноси билан ишлатилади (ЎТИЛ, I, 310).