ЗУРРИЙАТ
Tasnif: Бу арабча сўз zurriyyat(un) шаклига эга
(АРС, 273); ўзбек тилига зал ундошини з ундошига алмаштириб, бир у товушини ташлаб қабул қилинган: zurriyyat -> зуррийат (зуррият); асли 'пайдо бўлди' маъносини англатувчи zarra феълининг (АРС, 273) масдаридан -iyyat(un) қўшимчаси билан ясалган мавҳум от бўлиб (АТГ, 370), 'фарзанд', 'наел' каби маънони англатади (ЎТИЛ, I, 311).