O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ГУВРАН

Tasnif: ’ноаниқ, тушуниб бўлмайдиган товуш чиқар-’ У ичида алланима балоларни гуврана- г у в р а н а арҒимчоҚни итара бошлади (Ойдин). Бу феъл ’ноаниқ товуш’ни ифодаловчи гувур-гувур тасвир сўзидан —ä қўшимчаси билан ясалган феълга ўзлик маъносини ифодаловчи —н қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган; —а қўшимчаси қўшилганидан кейин иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган, кейин чалик а унлиси а унлисига алмашган: (гувур + а = гу- вура-) + н = гувуран- > гувран- > гуврäн-.