ЗУҲРА
Tasnif: Бу арабча сўз асли zuhrat(un) шаклига эга
(АРС, 336); ўзбек тилига сўз охиридаги t товушини
ташлаб қабул қилинган: zuhrat - зуҳра; асли 'ёрқин нур сочди' маъносини англатувчи zahara феълининг (АРС, 336) I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), 'ёрқинлик' маъносини англатади. Араб тилида бу сўз аниқлик артикли билан al zuhrat(un) шаклида ишлатилса, Венера юздузининг номи бўлади (АРС, 336). Зуҳра сўзи ўзбек тилига Венера юлдузининг номи сифатида қабул қилинган. Бу сўз эгизак қиз болаларнинг кейин туғилганига исм сифатида ҳам ишлатилади (ЎТИЛ, I, 311).