O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЗУҲУР

Tasnif: Бу арабча сўз zuhur(un) шаклига эга (АРС, 492); ўзбек тилига изғи ундошини з ундошига алмаштириб қабул қилинган: zuhur -» зуҳур; асли кўпмаъноли zahara феълининг 'пайдо қилди' маъноси билдн (АРС, 492) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 143), 'юзага келтириш' маъносини англатади; ҳозирги ўзбек тилида бу сўз асосан зуҳур эт- қўшма феъли, Абдузуҳур атоқли оти таркибида қатнашади (Бу атоқли от таркибидаги зуҳур сўзи Оллоҳга нисбат бериладиган сифатлардан бири бўлиб, шунга кўра бу атоқли отни Зуҳур тарзида ишлатиш номақбул).