
ИБН
Tasnif: Бу арабча сўз bibn(un) шаклига эга (АРС, 87);
ўзбек тилига касрали ҳамзани и товушига алмаштириб қабул қилинган: bibn -ибн. Ўзбек тилида мустақил ишлатилмайдиган бу сўз араб тилида 'ўғил' маъносини англатади; Абу Али ибн Сино каби атоқли отлар таркибида қатнашади. АРСда (87) ибн сўзи 'барпо қил-', 'қур-' маъносини англатувчи bana феълига бағишланган мақолалар қаторида келтирилган. Кўринадики, ибн сўзининг 'ўғил' маъносини англатиши — иккиламчи; бу сўз асли 'вужудга келтирган' маъносини англатган,
'ўғил' маъноси шу маънодан ўсиб чиққан. Ибн сўзи бин шаклида ҳам ишлатилади: Муҳаммад бин Ахмад каби
(АРС, 88).